Ҳурматли Ватандошлар!
24 октябр куни мамлакатимиз бўйлаб муҳим сиёсий воқеа – яъни “Президентлик сайловлари” бўлиб ўтади.
Ўзини мамлакат ҳаёти, унинг келажаги ва истиқболига дахлдор деб билган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ушбу тадбирда фаол қатнашади.
Янги Ўзбекистон тарихида янгича саҳифа очувчи ушбу сайловлар ўз моҳияти жиҳатидан ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам дунёнинг турли ўлкаларида айни пайтда “Президентлик сайловларининг ” олдиндан овоз бериш жараёни кенг давом этмоқда. Чет элдаги фуқароларимизнинг ушбу жараёнга фаол иштироки уларнинг “Янги Ўзбекистон” ва унинг порлоқ келажаги ва истиқболига нисбатан ишончи нақадар юқори эканлигининг ёрқин далилидир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов Комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистоннинг Теҳрон шахридаги Элчихонаси биносида 53-чи Сайлов участкаси ташкил этилди. Мазкур участкада Эронда истиқомат қилувчи ва ушбу малакатга вақтинча ташриф буюрган фуқароларимизнинг “Президентлик сайловларида” фаол иштирок этишлари учун барча шарт-шароиталар муҳаё.
Ҳурматли Ватандошлар!
24 октябр куни барчангизни ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беришингиз учун Элчихонамиздаги 53-чи Сайлов участкасига таклиф этамиз.
Ўйламизки, барчангиз “Янги Ўзбекистон” учун, унинг нурли ва порлоқ келжаги учун овоз берасиз! Ҳар бир овоз Ватанимиз истиқболи учун ниҳоятда муҳимдир!
Эътиборингиз учун Раҳмат!